Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғона – Тошкент рейси қолдирилди. «Uzbekistan Airways» буни йўловчилар хавфсизлиги билан изоҳлади

Фарғона – Тошкент рейси қолдирилди. «Uzbekistan Airways» буни йўловчилар хавфсизлиги билан изоҳлади

Фото: «Xabar.uz»

Бугун, 2022 йил 26 ноябрь куни Фарғона халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли HY-278 Истанбул – Фарғона рейси Тошкент халқаро аэропортига йўналтирилган.

Шу муносабат билан, HY-082 Фарғона – Тошкент рейси қолдирилган.

«Йўловчилар бекор бўлган қатнов авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эгадирлар.

Авиакомпания учун йўловчилар хавфсизлиги юқори ўринда туришини эслатиб ўтамиз», дейилади расмий хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг