Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада декан ўринбосари қўлга тушди

Фарғонада декан ўринбосари қўлга тушди

Давлат хавфсизлик хизматининг Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, Риштон тумани халқ таълими бўлими ходими ўзининг таниши бўлган аёл билан тил бириктириб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали 2 нафар фуқарони Фарғона давлат университетининг мактабгача ва бошланғич таълим ҳамда ҳуқуқшунослик факультетларига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 18 минг АҚШ доллари олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Бошқа бир ҳолатда эса Фарғона давлат университетининг ҳарбий таълим факультети декани ўринбосари 4 нафар абитуриентни ушбу факультетга ўқишга киришларида амалий имтиҳонлардан ўтказиб бериш эвазига ҳар бир учун 5,1 миллион сўмдан талаб қилиб, жами 20,4 миллион сўм олган вақтида ушланди.

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг