Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарғонада Осиё чемпионати бўлиб ўтади

Фарғонада Осиё чемпионати бўлиб ўтади

1-2 июль кунлари Фарғона шаҳрида ҳапкидо спорт тyри бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади.

Фарғона вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ҳапкидо федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақа катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилади.

«Само» спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган мазкур чемпионатда Ўзбекистондан ташқари Жанубий Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Беларус, Исроил, Ҳиндистон, Непал, Шри-Ланка каби давлатлардан қарийб 400 нафар спортчилар иштирок этиши кутилмоқда.

Корейс жанг санъати ҳапкидо жанг санъатлари орасида таэквондо ва дзюдодан кейин учинчи ўринда турадиган спорт тури ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг