Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фарғонада янгича тартибдаги божхона пости иш бошлади

Фарғонада янгича тартибдаги божхона пости иш бошлади

Фарғона вилояти божхона бошқармасида «Масофавий электрон декларациялаш» божхона пости ўз фаолиятини бошлади.

Қайд этилишича, бу ерда тадбиркорлар томонидан барча божхона юк декларациялари масофавий тақдим этилади ҳамда божхона ходимлари томонидан ҳам шундай тартибда расмийлаштирилмоқда.

«Масофавий электрон декларациялаш» божхона постида расмийлаштирувчи ходимлар билан ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари ҳамда назорат постларидаги кўрик ходимлари билан алоқа қилиш мақсадида видеоалоқа ва IP телефонлари ўрнатилиб, мулоқот ушбу техник воситалари орқали амалга оширилмоқда. Шу кунга қадар мазкур божхона пости томонидан 18 мингдан ортиқ божхона юк декларациялари расмийлаштирилди. Айни кунда бу ерда 20 нафар ходим иш олиб бормоқда.

Амалиётга жорий этилаётган бундай қулайликлар натижасида экспорт ва импорт операциялари бир неча дақиқалар ичида расмийлаштирилишига эришилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг