Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фарҳод Эрмановнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Фарҳод Эрмановнинг сенаторлик ваколати муддатидан аввал тугатилди

Фото: Xabar.uz

Олий Мажлис Сенати аъзоси Фарҳод Эрманов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Қарорига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланганлиги муносабати билан унинг ёзма аризасига кўра, сенаторлик ваколати муддатидан илгари тугатилди.

Марказий Сайлов комиссияси  унинг ваколатини тугатиш бўйича қарорни тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, Фарҳод Эрманов Хоразм вилояти ҳокимлигидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси лавозимига тайинланганди. Шунингдек, Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаевнинг ҳам ваколати тугатилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг