Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Журналист Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди

Журналист Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz хабар тарқатди.

У энди Зайнилобиддин Низомиддиновга ОАВ масалалари бўйича ўринбосарлик қилади.

Муқаддам Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири лавозимида ишлаган Фарҳод Маҳмудов 2018 йилнинг сентябрида Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг