Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Фермерлар апелсинларни текинга тарқатишмоқда — Португалия

Фермерлар апелсинларни текинга тарқатишмоқда — Португалия

Фото: Focused Collection

Португалия жанубидаги Алгарве ҳудудида фермерлар харидор йўқлигидан ўз маҳсулотларини текинга тарқатишга мажбур бўлишмоқда. Таклиф талабдан ошиб кетишига Россияга қўлланган санкциялар сабаб бўлгани айтилмоқда.

«Бундай ҳолатга биринчи марта дуч келишим, жуда ачинарли. Апелсинларни одамларга тарқатяпман. Келинг, истаганингизча олинг», — деди фермер Куштодиу Руйву.

Унинг айтишича, минг тонна апелсиндан 150 тоннасини сота олган. У ҳеч бўлмаганда, харажатни қисқартириш учун барча истовчиларни ҳосилни ўзлари йиғиб олишга чақирган.

Фермернинг таъкидлашича, гарчи айрим ҳамкасблари кечки апелсин даромадидан умид қилишаётган бўлса-да, бу йилги мавсум бой берилган кўринади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг