Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ferrari илк «тоза қонли» йўлтанламасини тақдим этди

Ferrari илк «тоза қонли» йўлтанламасини тақдим этди

Италиянинг Ferrari компанияси ўзининг 75 йиллик тарихида илк маротаба йўлтанламас машинасини чиқарди.

Машинага Purosangue номи берилди, италян тилидан таржима қилганда «тоза қонли» маъносини беради.

Машина салони — тўрт кишилик. Purosangue дизайни ўзгача: тўртта эшиги бор, орқа эшиклари тескари томонга, яъни ортга очилади. Ferrari ўриндиқлари иситиладиган, қолаверса, компания тарихидаги энг катта юкхонага юга.

Автомобилнинг 12 цилиндрли двигатели 725 от кучига эга — Ferrari 812 Superfast суперкариники билан бир хил. Мотор сиғими — 6,5 литр. Узатмалар қутиси орт ўққа ўрнатилган. Бу 3,3 сонияда — 100 км/соат, 10,2 сонияда — 200 км/соат тезланиш олиш имкониятини яратади.

Янги Ferrari 2023 йил баҳоридан сотувда пайдо бўлади. Нархи 390 минг евродан бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг