Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Филиппинда давом этаётган сув тошқинлари 1,4 миллион кишига зарар етказди

Филиппинда давом этаётган сув тошқинлари 1,4 миллион кишига зарар етказди

Филиппиндаги сув тошқинлари оқибатида камида 29 киши ҳалок бўлди, 4 киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Хавфларнинг олдини олиш ва табиий офатларни бартараф этиш бўйича миллий кенгашнинг ҳисоботида таъкидланишича, ноқулай об-ҳаво республиканинг 14 та ҳудудида содир бўлиб, 1,39 миллиондан ортиқ кишига зарар етказган.

Агентлик маълумотларига кўра, 484 та эвакуация марказидан 203,3 минг киши кўчирилган. Камида 14,1 минг киши уйини тарк этган, 12 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари олган. Республиканинг 14 та ҳудудида табиий офат билан боғлиқ 1,03 мингдан ортиқ ҳодисалар, жумладан, сув тошқинлари ва кўчкилар қайд этилган.

Табиий офат 1,37 минг уйга 2,41 миллион песо (43,8 минг доллар) миқдорида зарар етказган. 156 та инфратузилма объектига етказилган зарар 171,5 миллион песо (3,13 миллион доллар), қишлоқ хўжалигига етказилган зарар 399,5 миллион песо (7,29 миллион доллар)га баҳоланмоқда. Сув тошқинлари 238 та йўл ва 55 та кўприкни вайрон қилган, 26 та денгиз портига зарар етказган.

555 та шаҳар ва 134 та муниципалитетда мактаблар ва корхоналар фаолияти тўхтатилди. 32 та аҳоли пунктида фавқулодда ҳолат жорий этилган. Ҳукумат ёрдам учун 74,5 миллион песо (1,36 миллион доллар) ажратган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг