Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Огоҳ бўлинг. Фирибгарлар Тошкент ҳокимлиги номидан тадбиркорларни ёрлиқ сотиб олишга мажбурламоқда

Огоҳ бўлинг. Фирибгарлар Тошкент ҳокимлиги номидан тадбиркорларни ёрлиқ сотиб олишга мажбурламоқда

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги фирибгарлик ҳолати бўйича тадбиркорларни огоҳлантирди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бериб ўтди.

«Ижтимоий тармоқларда ўзини Тошкент шаҳар ҳокимлиги вакили сифатида таништириб, тадбиркорларни Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28 йиллиги ёзуви туширилган байрамона ёрлиқларларни харид қилишга мажбур этаётган кишилар ҳақида маълумотлар тарқалди.

Барчангизни бу ишнинг ҳокимликка алоқаси йўқлиги, фирибгарлик эканидан огоҳлантириб, айёрлик йўли билан пул ишлаётган бундай кишилар таъсирига тушиб қолмасликка чақирамиз», — дейилади ҳокимлик ахборотида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг