Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

«FlyNas» авиакомпаниясига Жидда ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов учун рухсат берилди

«FlyNas» авиакомпаниясига Жидда ва Тошкент ўртасидаги авиақатнов учун рухсат берилди

Саудия Арабистонининг «FlyNas» авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.

Авиакомпания 15 сентябрдан ушбу йўналиш бўйича рейсларни амалга оширишни бошлайди.

Қайд этилишича, «Ўзавиация» агентлиги томонидан 2022 йил 26 августда «FlyNas» (Саудия Арабистони) авиакомпаниясининг 2021 йил 25 июндаги 12-К-сонли Эксплуатацион рухсатномасига Ўзбекистон Республикасига мунтазам рейсларни амалга ошириш учун янги Жидда – Тошкент – Жидда йўналиши киритилган.

Авиакомпания Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида ҳафтасига уч маротабадан парвозларни амалга оширишни режалаштирган.

«FlyNas» авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни Airbus 320 ҳаво кемаларида амалга оширади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг