Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Фоҳишахоналарни ёпиш имконимиз бор, лекин нега ёпмаймиз?» (видео)

«Фоҳишахоналарни ёпиш имконимиз бор, лекин нега ёпмаймиз?» (видео)

«Маҳалла» телеканалининг «Минбар» ток-шоусида гиёҳванд моддаларнинг тарқалиши билан боғлиқ долзарб масала кўтарилган. Унда қатнашган адвокат Амрулло Аҳмедов бунинг айрим сабабларига тўхталиб ўтган.

«Агар ҳуқуқий томондан оладиган бўлсак, фоҳишахоналар борми бизда? Нима учун ёпмаймиз? Бизда буларни ёпиш имкони бор, битта тадбир эълон қилиниб, ҳаммасини ёпишимиз мумкин. Уни ёпмаймиз, чунки фойда келтиради», деган адвокат.

Адвокатнинг шу жойгача айтганлари қирқилиб, ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган ва нотўғри талқин қилинган. Яъни юрист айтган асосий муаммо қолиб, ҳамма уни муҳокама қилиб кетган.

Аҳмедовнинг фикрига кўра, фоҳишахоналарда гиёҳванд моддалари атайлаб тарқатилади, олди-бердиси бўлади. Шу тариқа наркотиклар бозори чаққонлиги тушунтирилган.

«Телефонда мулоқот бўляпти, айни у томондан (фоҳишахонадан — таҳр.) агар ўша гиёҳвандлик моддасини олиб келадиган бўлсанг, менинг хизматим сен учун бепул бўлади, деяпти. У (мижоз — таҳр.) боряпти, қайсидир жойдан моддани олиб келиб, кираётган пайтда тадбир бўляпти ва ушланяпти. Нега бу нарсага очиқ-ойдин йўл қўйиб беряпмиз? Қайсидир талаба ё ўғлимизга шу моддага мойиллик яратиб беряпмизми? У гиёҳвандлик моддасини тополмайман, деса, у ердагилар (фоҳишахонадагилар — таҳр.) сенга Телеграм ботини айтаман, ўшандан олиб келгин, деяпти», дея тушунтирган адвокат.

Адвокат «бу мижоз охир-оқибат ички ишлар тизимида махсус аризачи бўлиб чиққач, бу ҳолатни қандай тушунишимиз керак?», дея савол ташлаган.

Ҳозирча Ички ишлар вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси (ДБҚ) бунга расмий изоҳ берганича йўқ.

Эслатиб ўтамиз, Xabar.uz сайти айни шу масалага тўхталиб, гиёҳвандлик моддалари дорихоналаргача етиб келаётганини танқид қилганди. Ҳозиргача ДБҚ бунга изоҳ бермаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг