Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида иш бошлади

Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида иш бошлади

Жорий йил 3 март куни Олий Мажлис Сенати томонидан номзоди маъқулланган Фурқат Сидиқов Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчиси сифатида иш бошлади. 

Бу ҳақда унинг ўзи Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Бугун мен элчи, протокол бошлиғи Руфус Гиффорд билан учрашдим ва ишонч ёрлиқлари нусхасини тақдим этдим. Биз мамлакатларимиз ўртасидаги узоқ йиллик мустаҳкам икки томонлама алоқаларни янада чуқурлаштириш йўллари юзасидан самарали суҳбатлашдик», – деб ёзади Фурқат Сидиқов.

Эслатиб ўтамиз, Сидиқов 2022 йил ноябридан ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги дипломатик миссиясини эса Фурқат Сидиқовдан олдин Жавлон Ваҳобов бошқариб келаётган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг