Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ФВВ аҳолини огоҳликка чақирди

ФВВ аҳолини огоҳликка чақирди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

8 июлда Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, 9—10 июль кунлари Республиканинг барча ҳудудларига Каспий денгизи орқали Кавказ ҳудудлари устида шаклланган нисбатан салқин ҳаво массалари кириб келади.

7 июлда Қорақалпоғистонда, 8—10 июль кунлари Республиканинг барча ҳудудларида баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда. Баъзи жойларда эса чангли бўрон билан 25-30 метр/секундгача кучайиши мумкин.

Шу муносабат билан ФВВ фуқаролардан кучли шамол кузатилганда кўчада ҳаракатланмасликни, автомобилларни дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишни сўради.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг