Гаити бош вазири истеъфога чиқди

Гаити бош вазири Ариэл Анри истеъфога чиқишини айтди. Буни пойтахтни эгаллаб олган гуруҳлар талаб қилишганди.
Анри хорижда ва пойтахт Порт-о-Пренсга қайтиб кела олмайди, чунки шаҳарни қуролли тўдалар эгаллаб олган. Улар бош вазирнинг истеъфосини талаб қилган.
Кариб денгизи ҳамжамияти (минтақавий блок) аъзолари ҳам уни истеъфога чақиришди: улар Анрининг ҳокимиятда қолиши ўтиш даври ҳукумати тузилишига тўсқинлик қилаётганини айтишди.
Анри 2021 йил июль ойида президент ўлдирилганидан бери Гаитини бошқариб келаётган эди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Гаитидаги жиноий гуруҳлар қамоқхонадаги 4000 маҳбусни озодликка чиқариб юборганди. Улар мамлакатнинг катта қисмини назорат қилади ва бош вазир Ариэл Анрини лавозимидан четлатишга ҳаракат қилаётгани айтилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter