Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гаяне Умерова ҳукумат таркибидаги жамғарма ижрочи директори этиб тайинланди

Гаяне Умерова ҳукумат таркибидаги жамғарма ижрочи директори этиб тайинланди

Ҳукумат тегишли қарори билан Гаяне Умерова Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ижрочи директори этиб тайинланди.

Президентнинг «Маданият ва санъатни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига кўра, Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси амалдаги молиялаштириш тартиби ва штатлар сони сақланган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси этиб қайта ташкил қилинди.

Жамғарма Вазирлар Маҳкамасининг Туризм, спорт, маданият ва оммавий коммуникациялар масалалари котибияти таркибига киритилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг