Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Газ ҳақида мақол-пародиялар: Газинг ҳалол бўлса кўчада ёқ ёки газ бойга боқар...

Газ ҳақида мақол-пародиялар: Газинг ҳалол бўлса кўчада ёқ ёки газ бойга боқар...

Халқимиз ажойибда, шундай синовли кунларда ҳам ўзини овутишга сўз ва машғулот топа олади. Ҳеч бўлмаганда топишмоқ, матал тўқийди, тез айтиш айтади.

Ижтимоий тармоқларда «Жаноб камина» ники остидаги профил эгаси «Газга атаб мақол тўқиймиз, масалан «шошилган қиз, газга ёлчимас», деган пост қўйилгач бир-биридан ажойиб мақоллар тўқилди, тўғрироғи мақол-пародиялар ёзилди.

Келгусида ажабмас, бу мақоллар биз учун синовли бўлган кунлардан фақатгина, фақатгина хотира бўлиб қолса.

Барно Шодмонбекова:

Етти ўлчасанг ҳам, пулини тўласанг ҳам, газ ёнмас

Газ эгилади, букилади, лекин келмайди

Маъмура Зоҳид Қизи:

Кел, кел десам, келмайди, ён, ён десам ёнмайди (топишмоқ).

Бир газим бор ажабгина,
Ёқардим тежабгина,
Келсангиз бир кўрасиз,
Совуқларда қотасиз.

Нигора Қўчқорова:

Бор газим, кел газим, ўртада сарсон халқим

Булбул чаманни севар, биз эса газни

Юлдузхон Ҳакимова:

Гази борга қиз узат

Шаҳноза Рўзматова:

Газ билан обод уйинг гар бўлса у вайрона ҳам, газ қадам қўймас экан вайронадир кашона ҳам.

Гулнар Османалиева:

Газинг ҳалол бўлса, кўчада ёқ.

Газдан келса иссиқлиқ, турмуш бўлар чиройлик.

Газсиз уйим, совуқ ошим.

Насиба Ражабова:

Гази борнинг нози бор

Шоҳиста Сайфуддинова:

Оғзи қийшиқ бўлса ҳам гази борлар гапирсин

Гулмира Салимова:

Газим бор деб керилма, газсизларга кўринма

Иқболхон Мамаюсупова:

Гази бор уйнинг файзи бор

Нафиса Ражабова:

Бир нимаси бўлмаса газ липилламайди

Насиба Ирматова:

Чироқ остонадан бошланади

Ирода Тўрабоевна:

Газсиз уйим, тузсиз ошим

Ирода Азимова:

Олтин олма, газ ол

Гулнар Османалиева:

Газ, газни таги роҳат. ...

Саодат Юсупова:

Газни фақат номидан, ўтиннинг чўғи афзал

Гульмира Салимова:

Газ бойга боқар, сув сойга оқар

Нозима Тожибаева:

Керилма ғоз, газинг носоз ё жудаям оз!

Иродахон Эшпўлатова:

Совуқ уй — заҳри илон

Баланд газга — жон қурбон

Раъно Пўлатова:

Бир одамга ҳам газ, ҳам чироқ керак!

Сайёра Раззакова:

Лайлак келса ёз бўлар
Баҳор келса газ бўлар

Онасини кўр, қизини ол,
Балонини кўр, газини ол.

Гульмира Салимова:

Газли уй бозор, газсиз уй мозор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг