Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гепатит С аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

Гепатит С аниқланган беморлар дори воситалари билан бепул таъминланади

Кеча 28 июль – Бутунжаҳон гепатитга қарши курашиш куни эди. Шу муносабат билан АОКАда мазкур йўналишда кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан брифинг ўтказилди.

Брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова: «Скрининг текширувларида вирусли гепатитнинг «С» тури аниқланган беморларни даволаш жараёнида дори воситалари билан бепул таъминлаш вазифа қилиб белгиланган»ини алоҳида урғулади.

Шунингдек, жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб ҳар йили республика аҳолисини скрининг текширувлари сони 1 миллион нафаргача, полимер занжир реакцияси (ПЗР) текширувлари сони 15 минг нафаргача, вирусли гепатит «С» тури билан касалланган беморларни даволаш 10 500 нафаргача етказилади.

Касаллик юқиши хавфи юқори бўлган шахсларни, шу жумладан қон ва унинг таркибий қисмлари билан ишловчи тиббиёт ходимлари орасида гепатит «В» инфекциясининг олдини олиш мақсадида эмлаш ишлари бошлаб юборилган.

2022-2023 йил давомида 120 мингга яқин тиббиёт ходимлари вирусли гепатит «В» инфекциясига қарши тўлиқ қамраб олиниши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг