Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германия Польшага Patriot ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беришни бошлади

Германия Польшага Patriot ҳаво мудофаа тизимларини етказиб беришни бошлади

Бундесвер (Германия Федератив Республикасининг қуролли кучлари) Польшага Patriot зенит-ракета комплексларини топширишни бошлади. Жиҳоз билан ишлайдиган биринчи ҳарбийлар Германиядан етиб боради, деб ёзди Wiadomosti Dzennik.

«Польша Украина билан чегарадаги минтақадаги муҳим инфратузилмани (...) таъминлаш учун жами учта Patriot батареясини олади», — дейилади немис агентлиги баёнотида.

Яқин кунларда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларининг ўзи ҳам қайта жойлаштирилади.

Маълумот учун, Германия мудофаа вазири Кристина Ламбрехт 2022 йилнинг ноябрь ойи ўрталарида Украина билан чегарада Польшага қулаган ракета билан боғлиқ ҳодиса фонида польшалик ҳамкасби билан Польша ҳаво ҳудудини немис қирувчи самолётлари томонидан патруль қилиш ва Patriot ҳаво мудофаасини жойлаштириш бўйича келишувга эришгани эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг