Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Германиядаги тўйда элликдан ошиқ киши ис газидан заҳарланди

Германиядаги тўйда элликдан ошиқ киши ис газидан заҳарланди

Германиянинг Дюсселдорф шаҳридаги тўй чоғида 50 дан ортиқ киши ис газидан заҳарланди, дея хабар берди Bild am Sonntag газетаси.

Ҳодиса туркияликлар тўйида содир бўлган. 

Тўй пайтида меҳмонлардан бири тўсатдан касал бўлиб қолган. Воқеа жойига етиб келган шифокорлар зудлик билан бинода углерод оксиди миқдори ортганини қайд этган.

Натижада 34 киши қисман оғир заҳарланиш белгилари билан шифохонага етказилган.

Aввалроқ Канаданинг Монреал шаҳрида камида 130 киши ис газидан заҳарланганди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг