Гидрометеорология хизмати об-ҳаво бўйича янги маълумот берди

Гидрометеорология хизмати бугун, 23 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Бугун кундузи Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 17-22° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 18-20° илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12° илиқ бўлади.
Аввалроқ, метеорологлар Ўзбекистоннинг олти вилояти аҳолисини қор кўчиши ва сел ҳодисаларидан огоҳлантирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter