Гидрометеорология хизмати янги ҳафтадаги об-ҳаво маълумотини эълон қилди

Гидрометеорология хизмати маълумотларига кўра, келаётган ҳафта иш кунларида ёғингарчилик кутилмайди.
13 сентябрь куни совуқ антициклоннинг охирги босқичи таъсирида республикада салқин ҳаво сақланади. Кундуз куни ҳарорат шимолда +28 даражагача, жанубда +33 даражагача кўтарилади. Бошқа вилоятларда максимал ҳарорат +30 даражага етиши прогноз қилинмоқда. Кечалари ҳарорат +10 даражагача, тоғларда +5 даражагача пасаяди.
14 сентябрдан бошлаб кунлар исишни бошлайди. 15 сентябрь республиканинг барча вилоятларида иссиқ ҳарорат кутилади. Кундуз куни ҳарорат +35 даражагача кўтарилади. Синоптиклар 16 сентябрь куни ҳам Тошкент, Жиззах, Сирдарё ва водий вилоятларида иссиқ ҳаво сақланишини ҳамда ҳаво ҳарорати максимуми +35 даражагача кўтарилишини прогноз қилган.
Янги ҳафтада республика ҳудудларида барқарор ҳаво кузатилиб, ёғингарчилик кутилмайди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter