Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Global Atomic Quiz таълим лойиҳаси—янги синов, билим ва совринлар дегани

Global Atomic Quiz таълим лойиҳаси—янги синов, билим ва совринлар дегани

Эртага 10 ноябр – Халқаро билимлар куни муносабати билан Росатом компанияси яна бир бор Global Atomic Quiz таълим лойиҳасини ўтказади. Мазкур викторинада дунёнинг исталган мамлакатидан хоҳловчилар атом мавзусидаги саволларга тезроқ ва кўпроқ жавоб бериб иштирок этишлари мумкин. Мазкур жараён давомида ядро физикаси, атрофимиздаги дунё ва замонавий атом технологияларидан кўплаб янги билимларни ўрганиш мумкин бўлади. Лойиҳа натижаларига кўра ноёб совринларга эга бўлган 100 нафар ғолиб танлаб олинади.

– Бу йил биз атом технологиялари бўйича ахборот маркази базасида ўзбек ва рус тилидасўзлашадиган мактаб ўқувчилари учун махсус офлайн Global Atomic Quiz форматини ўтказишга қарор қилдик. Бу нафақат билим ва кўникмаларингизни синаб кўриш, балки марказимизда айрим технологияларни ўз кўзингиз билан кўриш, мутахассислар билан мулоқот қилиш ва атом фани ҳақида кўп нарсаларни ўрганиш имкониятидир,  –  дейди «Ўзатом» ва «АТАМ» агентлиги матбуот хизмати раҳбари Гулрухсор Равшанова.

Хўш, Global Atomic Quiz бу қандай лойиҳа? Бу Росатом компанияси томонидан хар йили ўтказиладиган Халқаро таълим лойиҳасидир. Мазкур лойиҳа бу йил учинчи бор ўтказилади. Ўзбекистон аҳолиси ушбу глобал ташаббусни амалга ошириш бошланганидан бери яъни  2020 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Лойиҳа ўз фаолияти давомида дунёнинг 22 дан ортиқ мамлакатларидан 70 мингдан ортиқ одамларнинг эътиборини тортди. Бу йил ҳам иштирокчиларни янгидан-янги синовлар, билимлар ва ноёб совринлар кутмоқда. Аммо лойиҳанинг атом технологияларининг кундалик ҳаётдаги аҳамиятини ва сайёрамизни сақлаб қолишда мухим ўрин тутишини яна бир бор таъкидлашдан иборат бош мақсади ўзгаришсиз қолмоқда.

Ушбу Халқаро аҳамиятга эга ташаббусда иштирок этиш учун нима қилиш керак? 10 ноябр куни quiz.atomforyou.com лойиҳа веб-саҳифасига ташриф буюриш ва турли хил мураккаб мавзулардаги 24 та саволга 20 соат вақт ичида жавоб бериш керак бўлади. Тез ва, албатта, аниқ жавоб бериш муҳимдир. Тўғри жавоблар сони ва викторинадан ўтиш тезлигига асосланиб, энг яхши натижаларни кўрсатган 100 ғолибнинг автоматик рейтинги тузилади.

Викторина якунида, барча иштирокчиларга рақамли сертификатлар топширилади. Уларни шахсий портфелда сақлаб қўйиши ва ушбу сертификатларни ўз дўстлари билан ижтимоий тармоқларда ҳам бўлишишлари мумкин. Ғолибларга қуйидаги ноёб совғалар тўплами берилади: «NUCLEUS» оригинал стол ўйини, сунъий интеллект муқовасига эга ён дафтарлар, «Атом кайфияти» номли ноодатий календар ва қайта ишланган пластмассадан тайёрланган шоппер-сумкачалари. 

Викторина аввалгидек 11 тилда: рус, инглиз, турк, испан, португал, венгер, бенгал, въетнам, ўзбек, қозоқ ва арман тилларида тақдим этилади.

Ғолиблар рўйхати 17 ноябрга қадар лойиҳа веб-саҳифасида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ўзбекистонлик 4 нафар талаба атом викторинасининг 18 нафар энг яхши экспертлари қаторига кирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг