Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гордон хатосини тан олди: Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилмайди

Гордон хатосини тан олди: Ўзбекистонда Эрон дронлари ишлаб чиқарилмайди

Видеодан скриншот

Украиналик журналист ва блогер Дмитрий Гордон исроиллик тадбиркор Леонид Невзлин билан видеоинтервюсида Эрон дронлар Ўзбекистон ҳудудида йиғиляпти, деб нотўғри маълумот берганига иқрор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, таниқли журналистнинг айблови кескин мунозараларга сабаб бўлган, Ўзбекистоннинг Ташқи ишлар вазирлиги ва Мудофаа саноати давлат қўмитаси баёнотларида ушбу даъво рад этилганди. «Миллий тикланиш» ДП МК раиси Алишер Қодиров эса «Гордонни узр сўрашга мажбур қилиш керак», дея муносабат билдирганди.

Гордон Алеся Бацман ва Савик Шустер билан видеомулоқотда, жумладан, қуйидагиларни гапирди.

«Аслида мен Ўзбекистонни эмас, Тожикистонни назарда тутгандим. Тилимдан эса «Ўзбекистон» сўзи чиқиб кетган.

Ўзбекистоннинг дрон ишлаб чиқарувчи заводи ҳақида маълумотлар бор. Аммо унинг Эрон билан бирон-бир алоқаси борлиги ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.

Мен Тожикистонни назарда тутгандим. Эронликлар у ерда дрон йиғишади... Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги бу маълумотимни, агар нотўғри бўлса, инкор этсин.

Ўзбекистонга тўхталадиган бўлсак, мен ҳеч қачон Ўзбекистон давлатига соя ташлашни истамаганман.

Ўзбекларни, бу ернинг меҳмондўст халқини севаман ва ҳурмат қиламан. Иккинчи жаҳон урушида жуда кўплаб украинларга бошпана берган халқ.

Яна бир бор такрорлайман. Мен тилга олган Эрон дронлари ишлаб чиқарилиши ҳақидаги маълумотнинг Ўзбекистонга умуман дахли йўқ.

Азиз ўзбеклар! Украинанинг бугунги фожиасига бефарқ эмаслигингиз ва қўллаб қувватлаётганингиз учун миннатдорлик билдираман», деди Гордон.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг