Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Грант»да таҳсил олаётган талабалар сони ҳақида маълумот берилди

«Грант»да таҳсил олаётган талабалар сони ҳақида маълумот берилди

2021/2022 ўқув йили бошига Ўзбекистонда жами олий таълим ташкилотлари 808,4 минг нафар талаба таҳсил олган. Бу ҳақда Давстатқўм маълум қилмоқда.

Шундан давлат гранти бўйича ўқиётганлар 120 минг нафарни (жамига нисбатан 14,8 фоиз) ташкил этади.

Ушбу кўрсаткичлар 2020/2021 ўқув йилига нисбатан таққосланганда давлат гранти бўйича ўқиётганлар сони 23 минг нафарга (23,5 фоизга) ортгани кузатилади.  

Маълумот учун, 2022/2023 ўқув йили учун ҳам 190 мингдан зиёд абитуриент талабаликка тавсия этилди.

Шундан:

  • 39 962 нафари — давлат гранти;
  • 150 413 нафари — тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг