Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Гулистондаги ковид марказида юз берган портлаш бўйича жиноий иш очилди

Гулистондаги ковид марказида юз берган портлаш бўйича жиноий иш очилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида ташкил этилган коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказидаги портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бош прокуратура матбуот хизмати бу ҳақда «Xabar.uz»га маълум қилди.

Қайд этиладики, портлаш юзасидан Жиноят кодексининг 257-моддаси 2-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатларини олиб бориш Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юклатилди. Тергов ҳаракатлари Бош прокуратура томонидан назоратга олинган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 7 октябрь куни соат 08:13 да Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги Алпомиш спорт мажмуасида кислород баллони портлаши содир бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Бироз ўтиб, ФВВ ҳодиса ҳақида дастлабки маълумотни тақдим қилди. 

Сирдарё вилояти ИИБ тафсилотларни маълум қиларкан, ҳодиса оқибатида мажмуада кислород станциясига хизмат кўрсатган 1 нафар фуқаро Д.М. тан жароҳати олиб, РШТЁИМ Сирдарё вилояти филиалига ётқизилгани, вафот этган фуқаролар йўқлигини қайд этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг