Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ғузорда номаълум касалликдан 4 ёшли бола вафот этди

Ғузорда номаълум касалликдан 4 ёшли бола вафот этди

Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги шифокорлар 4 ёшли бемор болага ташхис қўя олмагани оқибатида у 20 июнь куни вафот этган. Бу ҳақда марҳумнинг яқинлари маълум қилмоқда.

Энг ёмони, бугун шу оиланинг яна бир аъзоси — олти ёшли қизалоқ ҳам оғир аҳволда жонлантириш бўлимида ётибди. Оила аъзолари қизча кеча ўйнаб юрганини, ҳеч нима безовта қилмаганини айтган. Бироқ у қандай дардга йўлиққанини вилоят, ҳатто Самарқанддан чақирилган мутахассислар ҳам аниқ айта олишмагани билдирилган.

«Шундай пайтда туман, вилоят оёққа турмайдими?! Республикадан мутахассис чақиртирмайдими? Ёки камбағалнинг боласи ўлиб кетаверадими? Қани Президент олдида қўлини кўксига қўйиб, керак бўлса, касал болани кўтариб оладигандай турган соғлиқни сақлаш тизими мутасаддилари?», дея куйинган болаларнинг яқин қариндоши Фазлиддин Абилов.

Ушбу ҳолатга Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳозирча бирор изоҳ берганича йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг