Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳабиб Нурмагомедов йўқ. UFC тарихидаги энг яхши 5 жангчи эълон қилинди

Ҳабиб Нурмагомедов йўқ. UFC тарихидаги энг яхши 5 жангчи эълон қилинди

Фото: Instagram

UFC президенти Дэйна Уайт ташкилот тарихидаги энг яхши беш жангчини тилга олди.

«Жон Жонс, Андерсон Силва, Ронда Роузи, Конор Макгрегор, Жорж Сен-Пьер. Бу рўйхатга яна кўпларни киритиш мумкин эди», — иқрор бўлди Уайт.

Енгил вазнда UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовга тўхталаркан, Уайт унинг истеъдодига тан беришини, бироқ доғистонлик Бургут (Ҳабиб) спортдаги фаолиятини жуда эрта тугатганини айтди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг мартида промоушен раҳбари (Уайт) Нурмагомедовнинг спортдан буткул кетишини эълон қилганди. Ҳабиб ўзидан ажойиб рекорд қолдирди: фақат ғалаба, биттаям мағлубият йўқ (29-0).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг