Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳафта охирида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Ҳафта охирида кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Мамлакатимизда баҳор нафақат йилнинг гўзал фасли, балки турли об-ҳаво ҳодисаларига бой давридир. Кеча эрталаб дарахтлар апрелда жуда кам кузатиладиган қор билан қопланган бўлса, бугун қордан асар ҳам қолмади. Кеча мамлакатимиз ҳудуди устидаги антициклон қуёш нурларига ҳавони иситиш имконини бермаган бўлса, бугун термометр устунчаси юқорига тез кўтарилиб, соат 10 да кечаги ҳарорат максимумидан ҳам ўтиб кетди. Бугун ҳарорат 13-18 даражагача илиди ва бутун республикамизда об-ҳаво кам булутли ва қуруқ бўлмоқда.

Шанба куни республикамизга Эрон ҳудудидан нам, лекин илиқ ҳаво киришни бошлайди. Айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши мумкин, фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-8, кундузи 17-22 даражагача кўтарилиши мумкин.

Якшанба куни республикамизнинг катта қисмида ёмғир, айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши эҳтимоли мавжуд. Момақалдироқ бўлиши мумкин. Қорақалпоғистонда, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида айрим жойларга кучсиз ёмғир ёғиши, Фарғона водийсида эса ёғингарчилик бўлмаслиги кутилмоқда. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучаяди, шиддат билан эсганда 23-28 м/с гача етиши мумкин.

Кейинги ҳафтанинг бошида Ўзбекистонда нобарқарор, айрим жойларда шамолли об-ҳаво сақланиб туриши кутиляпти. Қорақалпоғистон ва Хоразм, Навоий, Бухоро вилоятларидан ташқари бошқа ҳудудларда ёмғир, баъзи жойда жала ёғади. Кундузги ҳарорат 3-5 даражага пасайиши мумкин.

12-14 апрелда республиканинг тоғолди ва тоғли туманларида сел келиши хавфи бор.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг