Ҳафтанинг биринчи қисми иссиқ ва қуруқ келиши кутиляпти

Гидрометеорология маркази бошланган ҳафта учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Эрон ҳудудидан келадиган ёзги ҳарорат қийматларига хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади.
Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 32-35° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида 38° гача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° кўпдир, бироқ бу қийматлар ушбу кунлар учун ҳароратнинг мутлоқ максимумидан кам. Энг илиқ йилларда ушбу муддатларда кундузги ҳаво ҳарорати 38-40° гача, жанубда 40-42° гача кўтарилган.
Ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат 27-30° гача пасаяди, бундай ҳолат Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан боғлиқ бўлади.
20-21 майда республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Ўзгидромет 17-20 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел хавфи ҳақида огоҳлантиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter