Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳафтанинг биринчи ярми совуқ ва ёмғирли бўлади — Ўзгидромет

Ҳафтанинг биринчи ярми совуқ ва ёмғирли бўлади — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистонга Каспий денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан совуқ ҳаво массалари кириб келади.

Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин.

Бугун ва эртага баъзи жойларда туман тушиши мумкин. 25 октябрда шимолий ҳудудларда, 26 октябрда республика ҳудудининг катта қисмида шамол 15-20 м/с.гача кучайиши ҳамда ушбу кунда айрим жойларда чанг тўзонлари кузатилади.

Ушбу кунларда ҳарорат +5…+8 даража, кундузи эса +12…+15 даражани ташкил қилади.

Иш ҳафтасининг охирига келиб, республика ҳудуди бўйича нисбатан қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади. Ҳарорат кечаси +3…+8 даража, кундузи эса +14…+19 даража атрофида бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг