Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳафтанинг илк иш кунида об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳафтанинг илк иш кунида об-ҳаво қандай бўлади?

Фото: «Xabar.uz»

Республика Гидрометеорология марказининг хабар беришича, 13 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Кечаси 21-23 даража илиқ, кундузи 33-35 даража иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 28-33 даража иссиқ бўлади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Бухоро ва Навоий вилоятларида 36-41 даража иссиқ бўлади.  Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 38-43 даража иссиқ бўлади.  Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-бўронлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 30-35 даража иссиқ бўлади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг