Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Пўлат Усмонов халқаро ташкилот вице-президентлигига сайланди

Пўлат Усмонов халқаро ташкилот вице-президентлигига сайланди

Жанубий Кореянинг Чонджу шаҳрида Бутунжаҳон жанг санъатлари федерацияси(WOMAO)нинг навбатдаги конгресс йиғилишида ҳамюртимиз, Ўзбек жанг санъати федерацияси раиси Пўлат Усмонов ушбу ташкилотнинг вице-президентлигига сайланди.

«Xabar.uz»га маълум қилинишича, ҳар икки йилда Жанубий Кореяда ЮНЕСКО тизимида бутун жаҳон жанг санъатлари фестивали ташкил этиб келинади. Анъанавий тарзда ўтадиган мазкур спорт анжуманида дунёнинг бир қатор яккакураш турлари, миллий спортлар намойиш этилади.

Мазкур фестивалда бир неча йилдан бери Ўзбек жанг санъати федерацияси спортчилари қатнашиб, халқимизнинг бой анъаналари ва қадриятларини жамлаган жанговар усулларни тарғиб этиб келмоқда.

50 дан ошиқ давлат вакиллари иштирокида ўтаётган фестивал жараёнида WOMAOнинг навбатдаги конгрессида  ташкилотнинг икки нафар вице-президенти сайланди.

Ушбу лавозимга даъвогар Эрон, Жанубий Корея, Ҳиндистон вакилларидан энг кўп овоз олган Ўзбек жанг санъати федерацияси раҳбари Пўлат Усмонов кейинги икки йил муддатга WOMAO вице-президенти этиб сайланди.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози, кўплаб донгдор яккакураш усталарининг мураббийи, Ўзбек жанг санъати асосчиси Пўлат Усмонов ЮНЕСКО тизимидаги мазкур халқаро спорт ташкилоти раҳбарлигига учинчи бор сайланиши.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг