Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳарбий харажатлари энг йирик мамлакатлар эълон қилинди

Ҳарбий харажатлари энг йирик мамлакатлар эълон қилинди

Фото: «Life»

Стокгольм халқаро тинчлик муаммолари тадқиқотлари институти маълумотига кўра, АҚШ 2018 йили ҳарбий мақсадлар учун энг кўп маблағ сарфлаган мамлакат бўлди. Бу ҳақда «Regnum» хабар берди.

Ҳарбий бюджети энг йирик мамлакатлар етакчи бешлигига, шунингдек, Хитой, Саудия Арабистони, Ҳиндистон ва Франция кирди. Жаҳондаги жами ҳарбий харажатларнинг 60 фоизи мана шу етакчи бешликка тўғри келди.

АҚШнинг доимий рақиби саналган Россия эса 2018 йили ҳарбий мақсадларга 61,4 млрд. доллар сарфлади — олтинчи ўрин.

Ўтган йили жаҳонда ҳарбий харажатлар жами 1,8 трлн. долларни ташкил этди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг