Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарлар бир кунда уйга кузатилди. Қўмондан улардан зиёфат уюштирмасликни сўради (фото)

Ҳарбий хизматни ўтаб бўлган аскарлар бир кунда уйга кузатилди. Қўмондан улардан зиёфат уюштирмасликни сўради (фото)

Бугун, 27 март куни Марказий ҳарбий округида муддатли ҳарбий хизматни ўтаган аскарларни ўз уйларига кузатиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.

Аслида аскарларни уйларига кузатиш тадбирлари 20 мартдан 10 апрел кунига қадар ўтказилиши кўзда тутилган эди. Хавфли инфекция сабаб, фақат бир кун 27 март куни Республикамизнинг барча йўналишлари бўйлаб махсус рейслар йўлга қўйилди.

Тадбирда округ қўмондони полковник Айбек Саидов, ҳарбий қисм шахсий таркиби, Самарқанд гарнизони Маънавият ва маърифат маркази ҳарбий оркестри иштирок этди.

Марказий ҳарбий округига қарашли Самарқанд, Жиззах ҳамда Навоий гарнизонларида бир йиллик хизматни ўтган жами 280 нафар аскарга олий ҳарбий таълим муассасасига кириш учун имтиёзли тавсиянома берилди. Улардан 40 нафари ўз истагига кўра, шартнома асосида ҳарбий хизматга қолди. Янги ташкил этилган Спорт взводида хизмат қилган 10 га яқин спортчи аскарлар округ ҳамда мудофаа вазирлиги номидан Халқаро тоифадаги спорт мусобақаларида қатнашиб, совриндор бўлди.

Округ қўмондонлиги ўз оиласи бағрига қайтаётган аскарлардан маҳалла-куй ва яқинлар олдида зиёфат уюштирмасликни сўради.

Муддатли ҳарбий хизматчилар махсус рейс билан бугун тунда, қаътий назорат остида Самарқанд-Тошкент-Анжидон ҳамда Бухоро-Нукус йўналишида ўз уйларига кузатилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг