Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳарорат меъёридан 8-10 даражага пасаяди — Ўзгидромет

Ҳарорат меъёридан 8-10 даражага пасаяди — Ўзгидромет

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбeкистон бўйича 14-18 ноябрга об-ҳаво прогнози эълон қилинди.

Қайд этилишича, 15 ноябрда Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Волга бўйи ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари кириб келишида Қорақалпоғистон Республикасининг баъзи жойларида ёмғир ёғади, Устюртда ёмғир қорга айланиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Ҳаво ҳарорати меъёр атрофида сақланиб туради.

16 ноябрда совуқ ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Кундузги ҳаво ҳарорати 5-7 даража илиқгача пасаяди, бу ушбу куннинг меъёридан 8-10 даражага пастдир.

17 ноябрда ёғингарчилик кутилмайди, лекин совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 даража совуқгача пасаяди, кундузи қуёш ҳисобига 8-10 даража илиқгача исийди.

18 ноябрда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан илиқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда, республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

Ҳафта давомида республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.

14-15 ноябрь кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди, Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамолнинг кучайиши 25-28 м/сга етиши мумкин.

14-18 ноябрь кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 15-16 ноябрда Тошкент, Қашқадарё, Наманган вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин, бунинг ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг