Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Hasselblad камерали OnePlus 11 флагмани тақдим этилди

Hasselblad камерали OnePlus 11 флагмани тақдим этилди

Хитойда янги OnePlus 11 флагман смартфонининг тақдимоти ўтказилди, деб хабар берди GizmoChina.

Флагман дизайни жиддий ўзгарди, айниқса, камералар жойлашган доира кўринишидаги майдон яққол ажралиб туради: унда учта камера (50, 48 ва 32 МП), ёруғлик диодли чақин, Hasselblad ёзуви жойлашган. Профессионал фотоқурилмалар бозорида нуфузга эга ушбу швед компанияси OnePlus смартфони камераларини ишлашда ҳамкорлик қилди.

OnePlus 11 смартфони 6,7 дюймли AMOLED (Samsung маҳсулоти) экранга эга, ечими 3216х1440 пиксел, янгиланиш суръати 120 Гц гача. Стереодинамика тизими мавжуд. Саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 8 Gen 2 процессори ўрнатилган, 12 ёки 16 ГБ оператив, 256 ёки 512 ГБ ички хотирага эга.

Смартфоннинг аккумулятори сиғими — 5000 мАс бўлиб, 100 Вт гача тезкор қувватлаш технологияси татбиқ этилган. IP54 стандарти бўйича тайёрланган корпуси смартфонни сув ва чанг-ғуборлардан ҳимоя қилади.

Флагман эртага, 9 январдан Хитойда савдога чиқарилади. Глобал талқини эса 7 феврал куни тақдим этилади. Хитойдаги нархи — 4 мингдан 4,9 минг юангача (585–715 доллар атрофида).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг