Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳавонинг ифлосланганлик даражаси бўйича Тошкент 24-ўринда

Ҳавонинг ифлосланганлик даражаси бўйича Тошкент 24-ўринда

Фото: Xabar.uz

IQAir дунёнинг йирик шаҳарлари орасида ҳавоси энг яхши ва ёмонларини аниқлади. 94 шаҳарни ўз ичига олган рейтингда бугун, 7 сентябрдаги ҳавонинг ҳолати инобатга олинган.

Рейтингда AQI 50 гача кўрсаткич «яхши» ҳисобланади.

Сидней (Австралия), Канберра (Австралия), Детройт (АҚШ), Варшава (Польша), Пномпен (Камбоджа), Тайбэй (Тайван), Мелбурн (Австралия), Торонто (Канада), Осло (Норвегия), Москва (Россия) — ҳавоси тоза (яхши) йирик шаҳарлар.

Жакарта (Индонезия), Лаҳор (Покистон), Кувайт сити (Кувайт), Ханой (Вьетнам), Ханчжоу (Хитой), Сантяго (Чили), Карачи (Покистон), Лима (Перу), Шанхай (Хитой), Чэнду (Хитой) — ҳавоси энг ёмон йирик шаҳарлар.

Тошкент (AQI 73) «ўртача» тозаликдаги ҳавоси билан бугунги рейтингда — 24-ўринда. Пойтахтимизнинг рейтингдаги қўшнилари: Дубай, Париж, Милан (буларнинг ҳавоси нисбатан ёмонроқ); Колката, Теҳрон, Кобул (ҳавоси нисбатан яхшироқ).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг