Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистон Бош вазири дунёни глобал тартибсизликдан огоҳлантирди

Ҳиндистон Бош вазири дунёни глобал тартибсизликдан огоҳлантирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ва бошқа халқаро институтлар сайёрамиздаги тартибсизликларга бардош бера олмади. Бу ҳақда Индонезиядаги G20 саммити чоғида Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди маълум қилди.

Моди дунё бугунги кунда тўқнаш келаётган муаммолар қаторида иқлим ўзгариши, коронавирус пандемияси, Украинадаги воқеалар ва етказиб беришлар глобал занжирининг узилишини тилга олди. Унинг сўзларига кўра, БМТ бу муаммоларга ечим топа олмаган.

«Биз барчамиз тегишли ислоҳотларни ўтказа олмадик. Шу сабабли бугунги кунда дунёнинг G20 дан умидлари катта. Гуруҳимизнинг долзарблиги янада каттароқ аҳамият касб этди», — деди Моди.

Шунингдек, G20 саммити чоғида Моди энергия ресурсларини етказиб беришда бозорни беқарорлаштирадиган ҳар қандай чекловларга қарши чиқди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг