Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистон бош вазири Ўзбекистон халқига меҳмондўстлиги учун ўзбек тилида миннатдорлик билдирди

Ҳиндистон бош вазири Ўзбекистон халқига меҳмондўстлиги учун ўзбек тилида миннатдорлик билдирди

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Твиттердаги саҳифасида Ўзбекистон халқига ва ҳукуматига меҳмондўстлик учун ўзбек тилида миннатдорлик билдирди. 

«ШҲТ саммитида самарали икки ва кўп томонлама учрашувлар олиб бордик. Ўзбекистон халқи ва ҳукуматига меҳмондўстлик учун миннатдорчилик билдираман», – деб ёзади Ҳиндистон бош вазири.

Эслатиб ўтамиз, Нарендра Моди жорий йилнинг 16 сентябр куни ШҲТнинг Самарқанд саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрган эди.

Шунингдек, ШҲТнинг асосий тадбиридан сўнг Ўзбекистон Шавкат Мирзиёев Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказиб, олий мартабали меҳмонни  Ҳиндистон мустақиллигининг 75 йиллиги билан самимий табриклаган эди.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг