Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳиндистонда ёндирилаётган жасадларнинг кўплигидан печлар эриб кетяпти

Ҳиндистонда ёндирилаётган жасадларнинг кўплигидан печлар эриб кетяпти

Фото: «Al Jazeera»

Ҳиндистонда ёндирилаётган жасадларнинг кўплигидан маҳаллий крематорийларнинг печлари эриб кетяпти. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар бермоқда.

Хусусан, Ҳиндистон ғарбий штатидаги Гужаратда газ ва ўтин ёқиладиган крематорий печлари ҳақида гап боряпти. Каналнинг маълум қилишича, COVID-19 пандемияси даврида печларнинг узлуксиз ишлаши сабабли металл қисмлари эрий бошлаган.

«Биз жасадларни ўз вақтида ёқиш учун туну кун 100 фоиз ишлаяпмиз», — дейди Сурат шаҳридаги крематорий бошқармаси бўйича фонд раҳбари Камлеш Сейлор.

«Al Jazeera»га кўра, бунга Ҳиндистон ҳукуматининг COVID-19 асоратлари сабабли ўлим статистикасини камайтириб кўрсатиши сабаб бўлиши мумкин. Чунки бир нечта йирик шаҳарлар кунлик куйдириш ва дафн этишлар сони расмий рўйхатдагидан кўра бир неча марта кўплигини хабар бермоқда. Бундан ташқари, мамлакатда дори-дармонлар етишмаяпти ва шифохоналарда одамлар кўп.

Телеканал маълумотларига кўра, 20 апрелда Ҳиндистонда кунлик коронавирус билан касалланишлар сони камайди, аммо барибир 200 мингдан ошиб кетмоқда. Пандемия бошланганидан бери мамлакатда COVID-19 беморларининг умумий сони 14 миллиондан ошди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг