Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонлик Робин Гуд ҳибсга олинди

Ҳиндистонлик Робин Гуд ҳибсга олинди

Фото: Getty Images

Ҳиндистон полицияси «Деҳлилик Робин Гуд» лақаби билан машҳур жиноятчини қўлга туширди.

Вашим Акрам (Робин Гуд) ўзининг 25 кишилик жиноий тўдаси билан бой хонадонларга тушиб, нақд пул ва қимматбаҳо тақинчоқларни ўмариб келган, ўғирлиқ нарсалардан камбағалларга ҳам улашган. Бу ҳақда полиция баёнотида айтилган.

Бироқ ўрта аср инглиз афсонаси қаҳрамонидан фарқли ўлароқ, Акрам чинакам жиноятчи бўлиб чиқди. У содир этган 160 га яқин жиноятлар орасида одам ўлдиришга ва номусга қасд қилишга уринишлар ҳам йўқ эмас. Бу кўпроқ Алибобо курашган қирқ қароқчини эслатади.

Полиция 27 ёшли жиноятчини тутиш учун тўрт ой уринди. 19 август куни Деҳлидаги темирйўл станциясида одамларидан бири билан учрашган Акрам қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг