Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳожилар Тошкентга қайта бошлади

Ҳожилар Тошкентга қайта бошлади

Бортида илк 245 нафар зиёратчи билан Жиддадан учган Uzbekistan Airways миллий авиакомпаниясининг самолёти 14 июль куни маҳаллий вақт билан соат 21:50 да Тошкент халқаро аэропортига қўнди.

Зиёратчилар пойтахт аэропортининг учиб келиш залида кутиб олинди махсус автобусларда «Новза» жоме масжидига етказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам зиёратчиларнинг яқинларига терминал ва аэропорт олди ҳудудларида тирбандликларни олдини олиш мақсадида зиёратчиларни аэропортда эмас, балки «Новза» жоме масжиди олдида кутиб олишни тавсия қилмоқда.

14–31 июль кунлари Жиддадан Тошкент, Наманган, Қарши, Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукусга жами 45 та рейс амалга оширилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг