Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳокимликнинг «Тойота»си йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборганди...

Ҳокимликнинг «Тойота»си йўлни кесиб ўтаётган болани уриб юборганди...

Наманган вилояти ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда «Наманган вилояти ҳокимининг давлат рақами 50 010 DAV бўлган Land kruz хизмат автомашинаси Уйчи туманида йўловчини уриб кетганлиги ҳақида компраматча келди. Бирон нима деб баёнот берасизларми?» мазмунида берилган хабарга муносабат билдирди.

«Жорий йилнинг 7 октябрь куни соат 12:50 лар атрофида Наманган вилояти ҳокимлиги тасарруфидаги давлат рақами 50 010 DAV бўлган Toyota Land Cruiser русумли автомобили Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлининг 8-километрида бахтсиз ҳодиса туфайли йўлни кесиб ўтаётган 2017 йилда туғилган фуқарони туртиб юборган.

Йўловчи зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган. Тўлиқ тиббий текширув ўтказилган, жиддий шикастланиш аниқланмаган, фақатгина юз соҳасида шилиниш бўлган, тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Қўшимча даволаниш талаб этилмайди.

Ҳозирда йўловчининг аҳволи яхши ва ўзининг уйида одатдаги ҳаётий фаолиятини давом эттирмоқда», дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси бўйича барча ҳужжатлар ИИБ томонидан расмийлаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг