Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Huawei ва IT Park ҳамкорликда Ўзбекистонда BPO марказларини ишга туширади

Huawei ва IT Park ҳамкорликда Ўзбекистонда BPO марказларини ишга туширади

Самарқандда бўлиб ўтадиган ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 ҳафталиги доирасида Huawei компанияси ва IT Park Ўзбекистоннинг икки шаҳрида смарт ва яшил ечимларга асосланган BPO марказларини очишга келишди.

2022-йилнинг 25-октябр куни Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги директори Чен Сзякай ва IT Park Uzbekistan директори Фарҳод Ибрагимов Ўзбекистоннинг Термиз ва Наманган шаҳарларида бизнес жараёнларини аутсорсинг қилиш учун иккита марказни (BPO-марказларини) яратиш тўғрисидаги протоколни имзоладилар. Баённоманинг тантанали имзоланиши Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов кўмагида Самарқанд шаҳрида ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида бўлиб ўтди. BPO марказларини биргаликда очиш лойиҳаси АКТ вазирлиги ва Huawei ўртасида 2022 йил март ойида Барселонада эришилган келишувлар доирасидаги ҳамкорликнинг давоми, шунингдек, Huawei ва IT Park ўртасида 2022 йил январ ойида имзоланган меморандумда белгиланган режаларни амалга оширишдир.

«Huawei компанияси Ўзбекистон АКТ ҳамжамиятининг фаол иштирокчиси бўлиб, илғор технологияларни жорий этиш орқали мамлакатнинг рақамли ривожланишига ҳисса қўшишга ҳаракат қилади ва мамлакатда инсон капиталини ошириш имкониятларини кенгайтиришга эътибор қаратади. Бугун биз Ўзбекистон Республикасида Huawei компаниясининг ақлли ва яшил кампусларни яратишда қўлланиладиган ечимлари асосида иккита BPO марказини ишга туширишга келишиб олдик. Марказлар ақлли қурилмалар экотизимлари, шунингдек қайта тикланадиган энергия манбалари билан таъминланади», — деди Huawei Uzbekistan директори Чен Сзякай.

2022 йил 24-27 октябр кунлари Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган ICTWEEK UZBEKISTAN 2022 АКТ ҳафталиги йирик IT-компаниялар, халқаро ва маҳаллий экспертлар ҳамда соҳа мутахассислари иштирокида бир қатор тадбирлар, форумлар ва сессияларни ўз ичига олади. ICEXPO кўргазмасида компания алоқа операторлари, йирик саноат ва давлат сектори ҳамда ақлли қурилмалар ишқибозлари учун асосий ечимларнинг афзалликлари намойишини бошлади. Huawei компаниясининг ICTWEEK 2022 ҳафталигидаги иштироки ҳақидаги барча сўнгги маълумотларни компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида топишингиз мумкин:

Telegram: Huawei Uzbekistan
Instagram: Huawei Uzbekistan
Facebook: Huawei Uzbekistan

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг