Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қарздорлар ўчирилади — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ истеъмолчиларни огоҳлантирди

Қарздорлар ўчирилади — «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ истеъмолчиларни огоҳлантирди

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ жорий йилнинг 27 январ кунидан бошлаб электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУЭ) қайта ишга туширилишини  маълум қилди.

«Мазкур тизимнинг қайта ишга туширилиши натижасида қарздорлик туфайли хонадонингизда электр энергияси таъминотида узилишлар бўлишини олдини олиш мақсадида фойдаланилган электр энергияси учун мамлакатимизда мавжуд тўлов тизимлари (Click, Payme, Paynet) ҳамда банкларнинг мобил иловалари орқали уйдан чиқмасдан туриб тўловларни амалга ошириш имконияти мавжудлигини яна бир бор эслатиб ўтамиз», — дейилади ахборотда.

«Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилади, дея огоҳлантирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг