Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ҳудудларга саноат жадал кириб келяпти, бироқ...

Ҳудудларга саноат жадал кириб келяпти, бироқ...

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент раислигидаги йиғилишда ҳудудларга саноат жадал кириб келаётгани таъкидланди:

  • Жиззахда илгари бўлмаган қурилиш материаллари, автомобилсозлик, озиқ-овқат саноати каби янги тармоқлар пайдо бўлган.
  • Самарқанд, Сирдарё, Наманган ва бошқа ҳудудларда металлни қайта ишлаш бўйича 19 та йирик лойиҳалар амалга оширилган.
  • Наманганда янги ташкил этилган 54 та кичик саноат зонаси 2022 йилда 3 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган.
  • Кимё саноатида охирги уч йилда ишлаб чиқариш ҳажми 1,5 бараварга, экспорт эса 2 бараварга ошган.

Шунга қарамасдан, ҳудуд ва тармоқларнинг ишлатилмаган имконият ва салоҳияти ҳали катталиги кўрсатиб ўтилди.

Мисол учун, Хоразм ҳудудий саноат ҳажмини 8,7 триллион сўм режа қилган бўлса-да, маҳаллийлаштиришни кенгайтириш ҳисобига буни 10 триллион сўмга етказиш бўйича қўшимча имкониятлар мавжуд.

Ёки, Фарғонада паст қувватда ишлаётган 22 та корхонани айланма маблағлар билан таъминлаб, қўшимча 1,1 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имкони бор.

Шу каби, Қашқадарёда 8 та йирик лойиҳага инфратузилма масаласи тезроқ ҳал қилиб берилса, 800 миллиард сўмлик қўшимча захира яратилади.

Наманганда тўлиқ қувватда ишлаётган ва қўшимча бозори бор 51 та корхонани кенгайтириб, қўшимча 290 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш мумкин.

Ёки 2023 йилда 100 та микро-ГЭС қуриш бўйича лойиҳалар бошланади. Бу лойиҳалар учун 10 миллион долларлик ускуна зарур бўлиб, уларни маҳаллий корхоналарда бемалол ишлаб чиқариш имконияти мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг