Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Ҳукумат мактаблар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар сотилишини чекламоқчи

Ҳукумат мактаблар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар сотилишини чекламоқчи

Ҳукумат мактаблар атрофида шакарли газланган ва энергетик ичимликлар сотилишини чекламоқчи. Шунингдек, тез тайёрланадиган таомлар савдосини ҳам.

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳасига кўра, музкур тартибни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси 2022 йил 1 сентябрга қадар ишлаб чиқилади.

Қайд этилишича, бу борада масъул вазирликлар ва ташкилотлар томонидан мунтазам рейдлар ўтказиш ҳам мазкур ҳужат лойиҳасида ўз аксини топиши керак.

Ҳужжат лойиҳаси келгусида амалиётга татбиқ қилинса, мактаблар ва уларнинг атрофида шакарли, газланган ва энергетик ичимликлар, шунингдек тез тайёрланган таомлар савдоси 500 метр атрофидан кам бўлмаган ҳудудларда савдо тақиқланади.

Бу билан эса ўсмирлар саломатлиги мустаҳкамланган, шунингдек, овқатланиш билан боғлиқ касалликлар олди олинади.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг