Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Эрон етакчиси Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди

Эрон етакчиси Иброҳим Раисий Самарқандга етиб келди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Иброҳим Раисий 14 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Самарқанд аэропортида уни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.

Олий даражадаги Ўзбекистон – Эрон музокаралари бугуннинг ўзида бўлиб ўтади. Давлат раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг кенг кўламли масалаларини кўриб чиқади. Музокаралар якунида қатор ҳужжатлар имзоланади.

Иброҳим Раисий Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашинининг мажлисида ҳам иштирок этади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг