Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сув жўмракларидан вабо тарқалиши мумкинлиги бўйича хабарларга ойдинлик киритилди

Сув жўмракларидан вабо тарқалиши мумкинлиги бўйича хабарларга ойдинлик киритилди

Фото: Xabar.uz

Шу кунларда аҳоли орасида ичимлик суви қувурлари ва жўмраклар орқали вабо касаллиги тарқалиши мумкинлиги тўғрисида миш-мишлар тарқалмоқда.

«Ўзсувтаъминот АЖ матбуот котиби Акмал Муродовга кўра, мазкур хабарлар мутлақо асоссиз. 

«Фуқаролардан бу каби ёлғон хабарларга ишонмасликларини ва жўмраклардан сув ичмаслик тўғрисидаги чақириқларга қулоқ солмасликларини сўраб қоламиз»,—дейилади муносабатда.

Ичимлик суви сифати республикамиздаги 79 та лаборатория томонидан куну тун ҳар томонлама назорат қилиниб, сув тармоқлари ёки жўмраклар орқали бирон-бир касаллик тарқалишига йўл қўйилмайди.

Улар томонидан ҳар ойда турли таҳлиллар учун ўртача 17 200 та намуна олинади.

Ичимлик сувини аҳолига етказиб беришдан олдин сув суюқ хлор, натрий гипохлорит, калций гипохлорит каби хлорли реагентлар билан зарарсизлантирилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг